my5

14 майда хориждаги ҳамюртларимизни олиб келиш учун Санкт-Петербергга чартер рейс ташкил этилади

HI-TECH 13.05.2020, 20:12
Теглар: карантин, самолёт, чартер рейс
853
14 майда хориждаги ҳамюртларимизни олиб келиш учун Санкт-Петербергга чартер рейс ташкил этилади

14 май куни хориждаги ҳамюртларимизни олиб келиш учун яна бир чартер рейс ташкил этилади. Бу ҳақда ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

14 май куни ташкил этиладиган чартер рейс Тошкент — Санкт-Петербург –Тошкент йўналишида бўлиб, махсус рейсни амалга оширган самолёт соат 08:35 пойтахтимиз аэропортига қўнади.

Парвозга консуллик муассасалари томонидан юртимизга қайтувчи фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.  

Рўйхатга биринчи навбатда беморлар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.  

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.  

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37