Сал аввал хабар берганимиздек, 13 май куни “EFFECT UZ” сайти ходими Ғиёсбек Эшов Фарғона вилоятининг Қува туманида жиддий ҳужумга учраган эди. Журналист Қува тумани ҳокимлигида фуқаронинг мурожаатини ўрганганиб бўлиб, Фарғона шаҳарга қайтаётган вақтда Номаълум шахслар журналистнинг кўзига газ сепган, машинасининг ойналарини синдирган, оператор калтакланган ва видеокамерани олиб кетишган. Бош прокуратура мазкур иш назоратга олинганини маълум қилди.
Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Қува тумани ҳокимлиги расмий муносабат чиқди:
"Ҳозирда тегишли ҳуқуқ тартибот идоралари орқали суруштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Дастлабки суриштирувлар натижасида EFFECT.UZ ходими Элёр Тожибоев “Тошкент” МФЙ Мурувват кўчаси 28-уйда истиқомат қилувчи фуқаро М.Холматованинг мурожаати асосида 12-13 май кунлари Қува туман ҳокимлигида журналистик суриштирув ишларини амалга оширган. Ўтказилган ўрганишлар натижасида EFFECT.UZ ходими Э.Тожибоевга туман ҳокимлиги масъул ҳодимлари ҳамда масъул ташкилот раҳбарлари томонидан ушбу масала юзасидан суд жараёни кетаётганлиги ва ФИБ Фарғона вилояти судида ишни кўриш 2020 йил 14 май кунига тайинланганлиги, мазкур масала юзасидан суд жараёни кетаётганлиги сабабли тарафларга хеч қандай туман ҳокимлигининг қарори қабул қилинмаслиги тушунтирилган ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги доимий харакатдаги уй-жой комиссиясининг ҳулосаси тақдим этилган.
13 май куни Э.Тожибоев ҳамда унинг ҳамроҳлари билан содир этилган ҳолат юзасидан туман ҳокимлигининг хеч қандай алоқаси йўқлиги ва ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан дастлабки тергов ишлари амалга оширилаётганлигини маълум қилади", дейилади ҳокимлик Ахборот хизмати хабарида.