Жорий йилнинг 12 май куни гидрометеорология хизмати марказининг берган маълумотига кўра, 13-14 май кунлари вилоят ҳудудида ёмғир ёғиб мамақалдироқ бўлиши, шамол кучайиши ва сел келиши хавфи мавжуд эди.
13 май куни соат 17:15дан 21:30 га қадар Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани тоғ олди ҳудудларида кучли ёмғир ва сел келиши кузатилди.Натижада тумандаги «Қорамозор» МФЙ ҳудудидаги ички йўлида сел келиши, «Паркент канали» ПК-54 қисмига сув тўпланиб тошиши, «Думалоқ», «Товоқсой», «Хондайлик», «Искандар», «Қўшқўрғон» МФЙ ички кўчалари ва бир нечта аҳоли хонадонларига ёғингарчилик сувлари тўпланиши кузатилди.





️Сел келиши ўз вақтида бартараф этилди. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя тадбирлари мақсадида жами 189 нафар ишчи ходим, 26 та муҳандислик техникалари жалб этилди. Вилоят ФВБ томонидан 14 та махсус техника ва 44 та қутқарувчи жалб этилди.
Сел келиши оқибатида аҳоли орасида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмади.
Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёнинг Олтинсой ва Бойсун туманларига ҳам сел келиб 900 нафар фуқаро эвакуация қилинган эди.
Бундан ташқари Навоий вилоятига кучли сел келгани ва 300 нафар фуқаро эвакуация қилингани ҳақида хабар қилгандик.






