Намангандан Сирдарёга: 800 дан зиёд қурувчи сув тошқинидан жабр кўрганлар учун янги уйлар барпо этишга отланди.
Вилоятдаги 50 дан ортиқ пудратчи ташкилот 800 дан зиёд ишчи-ходимини Сирдарёга сафарбар қилмоқда. Улар сафида бетончи, пайвандчи, ғишт терувчи, бўёқчи, дурадгор ва бошқа қурилиш усталари бор. Мирзаобод туманининг Навбаҳор маҳалласида Наманган номидан 135 та хонадон қад ростлайди.
Сирдарёда қурувчиларни вилоят ҳокимлигининг махсус штаби вакиллари кутиб олади. Мазкур штаб томонидан мутахассисларни жойлаштириш, маиший шароитлар яратиш ва иш ҳажмларини белгилаш билан боғлиқ масалалар тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади.






