my5

Онлайн шахмат мусобақасининг учинчи кунида 9 ёшли бола ғолиб бўлди

СПОРТ 14.05.2020, 20:44
927
Онлайн шахмат мусобақасининг учинчи кунида 9 ёшли бола ғолиб бўлди

13 май куни бўлиб ўтган шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионатининг учинчи турнири янада шиддатли кечди.

Қувонарлиси, бу сафар мусобақа иштирокчилари сони анчагина ортди. chess.com сайтининг Fair Play жамоаси томонидан тақдим этилган хулосага кўра учинчи турнирда бош соврин 9 ёшли бола Ҳумоюн Бекмуродовга насиб этди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳумоюн шахмат билан бир неча йилдан бери шуғулланиб келади, рейтингдаги очкоси эса 2010тани ташкил этмоқда.

Яна бир эътиборга молик жиҳат, учинчи турнирга келиб мусобақа қоидасини қўпол равишда бузиш ҳолатлари кескин камайди, аммо бутунлай барҳам топгани йўқ.

"Биз Ҳумоюн Бекмуродовни шахмат бўйича биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионати учинчи турниридаги ғалабаси билан табриклаймиз. Қолганларга эса ҳалол курашда чиройли ғалабага эришишларини тилаб қоламиз", дейилади вазирлик хабарида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° небольшая облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21