АсосийЖАМИЯТ

Тошкент вилоятидан 1200 нафар қурувчи Сардоба тошқинидан зарар етган уйларни таъмирлашга жўнаб кетди (фото)

Сардоба сув омборида сув тошқини оқибатларини бартараф этишга ёрдам бериш мақсадида бугун...

'Тошкент вилоятидан 1200 нафар қурувчи Сардоба тошқинидан зарар етган уйларни таъмирлашга жўнаб кетди (фото)'ning rasmi

Сардоба сув омборида сув тошқини оқибатларини бартараф этишга ёрдам бериш мақсадида бугун Тошкент вилоятидан 18 та қурилиш-пудрат ташкилоти вакилларидан иборат гуруҳ Сирдарё вилоятига жўнаб кетди. Гуруҳ таркибида 1200 та қурувчи, 20 та юк автомашинаси, палаткалар, озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд.

Сирдарё вилоятига юборилган гуруҳда шифокорлар ҳам бўлиб, улар бунёдкорларнинг саломатлигини назорат қилиб туришади. Тошкент вилояти қурувчилари жамоаси 1500 та уйни таъмирлашда ўз ҳиссасини қўшишни ният қилган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Сардоба тошқинининг дастлабки куни фавқулодда ҳодисани бартараф этишга кўмаклашиш учун 45 нафар муҳандис-техник ходим, 32 дона катта ҳажмда юк ташийдиган автомобиль, 150 дона бетон тўсиқлар, 2600 тоннадан ортиқ харсангтош, 16 та автосамосвал, 4 та бульдозер, 4 та экскаватор, 5 та юкловчи, 3 дона махсус техника, 2 та бурғилаш ускуналари жўнатилган эди.

    Бошқа янгиликлар