my5

Ўзбекистондаги қайси банклар кредитлар беришни қайта йўлга қўйгани маълум қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 14.05.2020, 22:46
1922
Ўзбекистондаги қайси банклар кредитлар беришни қайта йўлга қўйгани маълум қилинди

Сўнгги кунларда, айрим банклар ўз телеграм каналларида жисмоний шахсларга кредитлар (микроқарз, автокредит, истеъмол) ажратилиши бўйича рекламаларни қайтадан жойлаштиришни бошлади. Бу ҳақда "Банк ва мижоз" телеграм канали ёзади.

Канал бугунги кунда чакана кредитлар ажратаётган банклар рўйхатини келтиради. Рўйхатда қуйидаги банклар ўрин олган:

⦁ Ипотека-банк 

⦁ Микрокредитбанк 

⦁ Туронбанк 

⦁ Tenge Bank

⦁ Ҳамкорбанк 

⦁ Трастбанк 

⦁ Ипак йўли банки 

⦁ Orient Finans Bank 

⦁ Poytaxt Bank

Карантин шароитида деярли барча банкларда чакана кредитлар ажратиш вақтинчалик тўхтатилган эди. Шу сабабдан кўпчиликда банкларда кредитлар берилиши қайта йўлга қўйилдими, деган мазмунда саволлар туғилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° пасмурно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37