АсосийЖАМИЯТ

Юртимизда коронавирус билан касалланганлар сони яна ошди

2020 йил 14 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган...

'Юртимизда коронавирус билан касалланганлар сони яна ошди'ning rasmi

2020 йил 14 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2645 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати.

Касалланиш ҳолати 9 нафарга ошган.  Уларнинг 2 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 7 нафари олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Тожикистондан келган.  

Айни пайтда юртимизда 2136 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳозирда мамлакатимизда 498 нафар бемор даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 2636 нафар эди. 

Ҳозиргача 11 киши ушбу хасталикдан вафот этди. 

    Бошқа янгиликлар