АсосийЖАМИЯТ

Авиа ва темир йўл қатновларига 18 майдан рухсат берилади

Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йил 18 майдан бошлаб республикамизда маҳал...

'Авиа ва темир йўл қатновларига 18 майдан рухсат берилади'ning rasmi

Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йил 18 майдан бошлаб республикамизда маҳаллий авиа ва темир йўл қатновларига рухсат берилади. Бунда:

  • Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) тикланади;
  • Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйилади.

Ушбу қатновларни ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

Хабар берилишича, Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланди. Мазкур Вақтинчалик тартиб талабларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Аввалроқ 13 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида авиа ва поезд қатновларини қайта тиклаш режалаштирилаётгани айтилганди.

15 май куни юртимизда карантин шу йил 1 июнга қадар узайтирилгани хабар қилинди. 

    Бошқа янгиликлар