my5
all

Сурхондарёда 30 кишини тўплаб ифторлик қилаётган оила аъзоларини тартибга чақирган ИИБ ходимлари тошбўронга учради

ЖАМИЯТ 15.05.2020, 16:48
9274
Сурхондарёда 30 кишини тўплаб ифторлик қилаётган  оила аъзоларини тартибга чақирган ИИБ ходимлари тошбўронга учради

 14 май куни Шеробод тумани, “Балхигузар” маҳалласида яшовчи Деваров Боқи ўзининг яшаш хонадонида ўғиллари И.Деваров, Э.Деваровлар билан биргаликда қариндош-уруғлари ва қўни-қўшниларини уйига тўплаб, ифторлик ўтказган. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда. 

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълумотига кўра, Шеробод тумани Ички ишлар бўлими, туман Давлат хавфсизлик хизмати бўлими ҳамда “Балхигузар” маҳалласи раиси ҳамда профилактика инспекторлари билан биргаликда соат 20:30 ларда Д.Б.нинг яшаш манзилига борилганида, ҳақиқатдан ҳам Деваров Боқи яшаш уйида 30 нафар шахсларга ифторлик ўтказаётганлиги аниқланади.

Ушбу ҳолат бўйича тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан карантин қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилаётганда, Деваров Боқининг оила-аъзолари ва ифторликка ташриф буюрган қариндошлари томонидан Ички ишлар бўлими ходимларига нисбатан фаол қаршилик кўрсатилади. Улар қўлларидаги нарса ва буюмлар билан уриб,  Шеробод тумани Ички ишлар бўилими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси таянч пункти профилактика инспектори М.Холиқов бошқарувидаги “Тико” русумли автомашинаси тошбўрон қилинади. 

Натижада, ушбу жанжал жараёнида профилактика инспектори “бўйин ва чап қўл билак соҳаси тирналиб шилиниши” каби тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолатдан сўнг, воқеа жойига Шеробод туман ИИБ “Тергов-тезкор гуруҳи” ходимлари борганида, уларга ҳам қаршилик кўрсатишади. Туман ИИБ “Навбатчилик қисми”га тегишли “Дамас” русумли автомашинанинг ҳам ойна ва кузовларига арматура ҳамда тошлар билан уриб, мазкур автомашинага ҳам шикаст етказишади. Воқеа жойига туман ИИБ раҳбариятидан масъул бўлиб, гуруҳи таркибида келган, Шеробод тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари майор Ў.Шукуровга, ҳам “ўнг қўл билак пастки учлиги шилинган жароҳатланиши” каби тан жароҳати етказишган.

Шундан сўнг, воқеа жойига сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди, Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати батальони ходимларидан иборат қўшимча куч чақирилиб, улар ёрдамида Б.Деваровнинг яшаш хонадонига борилганида, фуқаро Деворов Эргаш 1,5 метр узунликда бўлган арматура бўлаги билан тўсатдан, Сурхондарё вилояти ИИБ ТВБСО ходими катта сержант Ш.Собировнинг бош қисмига уриб, ўрта оғир даражадаги каби жараҳат етказган. 

Шунингдек, ушбу жанжал вақтида Сурхондарё вилояти ИИБ ТВБСО ходими кичик сержант А.Қаршиев ҳам турли тан жароҳатлари билан, Шеробод тумани Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳодиса содир бўлган вақтда лейтенант М.Холиқов, майор Ў.Шукуров, катта сержант Ш.Собиров ва кичик сержант А.Қаршиевлар хизмат вақтида, хизмат кийимида, ҳушёр ҳолда бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан, 2020 йилнинг 15 май куни Шеробод туман прокуратураси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқорида қайд этилган ҳодиса тафсилотлари ҳақида эса қўшимча равишда маълум қилиб борилади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7