my5

“Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг янги таҳрири Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди

СИЁСАТ 15.05.2020, 19:19
791
“Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг янги таҳрири Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг янги таҳрири киритилди. Масъул қўмита томонидан қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Алишер Қодиров ўз телеграм каналида маълум қилди.

“Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди дастуридаги асосий масалалардан бири сифатида ушбу қонун лойиҳасини жиддий муҳокама қилишга тайёрланмоқда.  

Шу билан бирга, бугунги кунда қабул қилишга тайёргарлик кўрилаётган “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг 33-моддасида партия фракциясининг ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикасида барча норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзбек тилида қабул қилиниши белгиланмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37