АсосийЖАМИЯТ

Карантин даврида маҳаллий авиа ва темир йўл қатновларида йўловчилар қандай тартибларга риоя қилиши керак?

АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштиро...

'Карантин даврида маҳаллий авиа ва темир йўл қатновларида йўловчилар қандай тартибларга риоя қилиши керак?'ning rasmi

АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби ҳақида маълумот берилди.

Самолёт ва поездда ҳаракатланувчи йўловчилар мазкур тартиб-қоидаларига риоя этишлари талаб этилади:

 Йўловчиларнинг парвоз вақтида ҳаво кемаси салонида ҳаракатланишлари тақиқланади; (ҳожатхонадан фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно).

Парвоз вақтида озиқ-овқат маҳсулотлари, турли хил журнал ва газеталар тарқатилмайди; (авария ҳолатидаги ҳаракат йўриқномаси бундан мустасно).

Парвоз вақтида йўловчиларга фақатгина 250 мл ҳажмдаги қадоқланган ичимлик сувлари берилади.

Йўловчиларга поезд вагонларида ўзларига тақдим этилган бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларини ечишларига рухсат берилмайди; (сув ичиш ҳолатлари бундан мустасно).

 Йўловчиларнинг вагонлар бўйлаб ҳаракатланишлари тақиқланади; (ҳожатхонадан фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно).  

Вагонларнинг ҳожатхона ҳамда тамбурларида йўловчиларнинг тўпланишларига йўл қўйилмайди.  

Йўловчилар учун ҳожатхоналар санитария ва гигиена тозаловчи воситалари, антисептик воситалари билан тўлиқ таъминланади.

Мазкур Вақтинчалик тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

    Бошқа янгиликлар