my5

Андижонда нефт маҳсулотларини талон-тарож қилиб келган уюшган гуруҳ қўлга олинди

ЖИНОЯТ 16.05.2020, 15:53
1132
Андижонда  нефт маҳсулотларини талон-тарож қилиб келган уюшган гуруҳ қўлга олинди

13 май кунидан 14 май кунига ўтар кечаси  Андижон туманида яшовчи фуқаролар Д.Х ва бир гуруҳ шахслар туманнинг Гулистон маҳалласида жойлашган “Абдурашид ҳосили” фермер хўжалиги ер майдонидан ўтган “Андижанпетро" МЧЖга қарашли нефт қувурларига махсус мослама  ўрнатиб,  кўп миқдордаги нефт маҳсулотларини яширин равишда ўғирлаётган вақтларида Андижон тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакиллари томонидан ушланганлар.   Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Шу билан бирга, улардан 35-дона махсус тайёрланган қопларда нефт маҳсулотлари, 30 дона бўш қоплар, темир трубага уланган махсус мослама   ҳамда 8 метр ҳажмдаги целлофанлар олинган.

“Андижанпетро" МЧЖ томонидан берилган маълумотга кўра,  ушбу жамиятга тегишли бўлган жами 10.500.000 сўмлик нефт маҳсулотлари талон-тарож қилинган ҳамда марказий қувурга шикаст етказилиб яроқсиз холга келтирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 14 май  куни юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “г” банди ва 255-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб,  ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81