АсосийJamiyat

Сардобадаги фалокат оқибатида 6 киши вафот этган, бир киши бедарак йўқолган

'Сардобадаги фалокат оқибатида 6 киши вафот этган, бир киши бедарак йўқолган'ning rasmi

Шу йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятидаги "Сардоба" сув омбори дамбасининг ёрилиши натижасида юз берган сув тошқинида неча киши қурбон бўлгани маълум қилинди. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Комилжон Саиджоновнинг сўзларига кўра, ушбу фалокат оқибатида 6 киши — 2 нафар аёл, 4 нафар эркак ҳалок бўлган. Бир киши бедарак йўқолган.

Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шавкат Мавлоновга таяниб "Дарё" ёзишича, қурбонларнинг икки нафари — эр-хотин, улар тошқин вақтида далада бўлган. Уларнинг иккиси ҳам сувда оқиб кетган. Яна бир қурбон — қўл-оёғида ногиронлиги бўлган фуқаро. У уйида бир ўзи қолиб кетган. Яна бир қурбон тошқиндан бир кун аввал Қозоғистондан келган. Бешинчиси қурбон эса Миллий гвардия ходими бўлган. Бедарак йўқолган фуқаро ҳам Миллий гвардия ходими ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар