АсосийSport

Германия клуби Элдорни коронавирус пандемияси сабаб икки баробар арзонга сотиб олмоқда

'Германия клуби Элдорни коронавирус пандемияси сабаб икки баробар арзонга сотиб олмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Ростов” футбол клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовни Германия клубларидан бири  - “Шалке 04” жамоаси ўз сафига қўшиб олишни шу йилнинг ёзида амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Ўз А хабар бермоқда.

Элдорнинг трансфери 5 миллион еврога баҳоланмоқда. Аслида Шомуродовнинг трансфери икки баробар қиммат. Лекин пандемия таъсирида миқдорлар пасайган.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов жорий мавсумда 22 учрашувда 11 гол урди ва 6 голли узатмада иштирок этди. Футболчимиз мазкур таклифни қабул қилиши ҳозирча аниқ айтилмаган.

    Бошқа янгиликлар