Аввал хабар бергнимиздек, 2020 йил 13 май соат 06:00 дан бошлаб Самарқанд шаҳри бўйича карантин қоидалари кучайтирилган эди. Айни пайтда маълум қилинишича, бу чекловлар Самарқанд шаҳри учун ўз кучида қолади.
Вилоятдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда вилоят махсус комиссиясига мустақил қарор қабул қилиш ваколат берилган. Шу сабабли Самарқанд шаҳрида эпидемиологик вазият юмшамаганлигидан келиб чиқиб, қатъий карантин чекловлари давом этади.
Республика махсус комиссиясининг қарорида белгиланган талаблар Самарқанд шаҳри учун тадбиқ этилмайди.






