Тошкент вилоятининг Ғазалкент туманида маст эркак Мотамсаро она ҳайкалига чиқиб, уятсиз қилиқлар қилган. Бу ҳақдаги видео ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалмоқда. Жумладан Милиция.узб каналида бу ҳолат акс этган видеолавҳа эълон қилинди. Видео:
Мазкур воқеани кимдир видеога олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган. Наҳотки ушбу қилаётган ишлари аҳлоқ-одоб чегарасидан чиқиш, миллий қадриятларимиз ва унинг тимсолларига беҳурматлик эканлигини билишмаса?..
Бу ширакайф одамни айни Рўзаи рамазон ойида бу тарзда беўхшов қилиқлар қилишга ким ёки нима ундади? Мотамсаро она ҳайкалини ғаразли кимсалардан ҳимоя қилувчилар йўқми? Мазкур ҳайкал турган масканда назорат ўрнатилмаганми?
Бир пайтлар "Мангу олов", "Номаълум солдат" монументларида аскарлар постда туришарди...
Албатта, парклар ва хиёбонлар бедарвоза эмас, унутилмас миллий қаҳрамонларимизга қўйилган ёдгорликлар қаровсиз қолмаган. Мазкур видеога тез орада масъуллар изоҳ беришига умид қилиб қоламиз.






