АсосийJinoyat

Чироқчида ичида икки аёл, уч бола бўлган “Matiz” ҳалокатга учради

'Чироқчида ичида икки аёл, уч бола бўлган “Matiz” ҳалокатга учради'ning rasmi

2020 йил 17 май куни соат тахминан 19:00 лар атрофида Чироқчи туманида “Matiz” русумли автомашинанинг йўлдан чиқиб кетиши натижасида автоҳалокат содир бўлган.  

Оқибатда машинада йўловчи сифатида кетаётган 41 ёшли аёл – Қ.Л. воқеа жойида вафот этди.

4 киши (машина ҳайдовчиси бўлган аёл – 34 ёшли Қ.Н., 7 ёшли М.У., 5 ёшли М.О. ва 4 ёшли А.А.) жароҳатланиб, туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб келинди. Улар стандарт бўйича текширувлардан ўтказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилди. Айни пайтда уларнинг барчаси ўрта оғир ҳолатда.

    Бошқа янгиликлар