my5
all

Коронавирус одам организмида иммунитет пасайганида ёки грипп мавсумида қайталаниши ва асоратлари янгиланиши мумкинми?

САЛОМАТЛИК 18.05.2020, 17:03
854
Коронавирус одам организмида иммунитет пасайганида ёки грипп мавсумида қайталаниши ва асоратлари янгиланиши мумкинми?

Коронавирус одам организмида цитомегаловирус ёки гепатит вируслари каби узок муддат сақланиб қолиши мумкинми? Иммунитет пасайганда ёки грипп мавсумида қайталаниши ва асоратлари янгиланиши мумкинми?

Ушбу саволга бугун АОКА штабида ўтказилган брифингда иштирок этган Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:

"- Олимлар коронавирус касаллиги фаол шаклдан сурункали шаклга ўтиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Эҳтимол сўнгги бир неча ой ичида Хитойда инфекциянинг қайталаниши бунга сабаб бўлгандир.

 Россиялик мутахассисларнинг яна бир гипотезаси шундаки, янги штамм юқори тезликда мутацияга учрайди ва одам организми унга қарши антитаначаларни ишлаб чиқаришга улгурмайди, шунинг учун қайта касалланиш рўй бериши мумкин.

Шунингдек, қайта юқтирганлик ҳақидаги маълумотлар тест синовларидаги хатолар билан боғлиқ бўлиши мумкин, деди  Нурмат Отабеков.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7