my5
all

ТИВ: Ўзбекистон тинч ва фаровон Афғонистонни барпо этиш учун ҳар жиҳатдан ёрдам беришда давом этади

СИЁСАТ 18.05.2020, 17:34
334
ТИВ: Ўзбекистон тинч ва фаровон Афғонистонни барпо этиш учун ҳар жиҳатдан ёрдам беришда давом этади

Сал аввал интернет нашрларида Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ҳамда собиқ бош вазир Абдулла Абдулла 17 май куни ҳукумат бошқарувини бўлиб олиш ҳақидаги келишувни имзолагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Ашраф Ғани ҳамда Абдулла Абдулла ўртасида сиёсий битим имзоланди. Абдулла Абдулла яраштириш бўйича Олий миллий кенгашга раҳбарлик қилади. Унинг вакиллари Кенгаш аъзолигига ва Вазирлар маҳкамаси таркибига киритилади», – деб ёзган Сиддиқ Сиддиқий Twitter’да.

Айни пайтда Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Афғонистоннинг сиёсий етакчилари томонидан инклюзив ҳукумат ва Миллий ярашув бўйича Олий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилганини қўллаб-қувватлайди, дея хабар берди.

Шунингдек,  ушбу муҳим қарорлар қўшни Афғонистонда сиёсий музокараларга ҳамда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликка йўл очишидан умидворлиги айтилган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда, афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ҳамда тинч ва фаровон Афғонистонни барпо этиш учун ҳар жиҳатдан ёрдам беришда давом этади.


 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7