Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлакатимиздаги пандемия ҳолати билан боғлиқ навбатдаги расмий баёнотини берди:
– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 2802 бемор рўйхатга олинган. Фақат охирги бир куннинг ўзида 67 нафар, ҳозирги кунга қадар 2314 нафар, яъни 82 фоиздан ортиқ бемор тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 475 бемор даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.
48 мингдан кўпроқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Охирги бир кунда 12 минг 800 дан зиёд, касаллик аниқланган кундан бугунга қадар 515 мингдан кўпроқ лаборатория текширувлари амалга оширилган.






