my5

ИИБ ходимига йирик миқдорда пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 19.05.2020, 11:55
643
ИИБ ходимига йирик миқдорда пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Йирик ҳажмда чигит маҳсулотини ўзлаштиришга уринган шахс ички ишлар органи ходимига кўп миқдорда пора бермоқчи бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, "Мулкуш" ҚФЙ, Муллабулоқ қишлоғи ҳудудида “Камаз” русумли юк автомашинасидан худди шу русумдаги юк автомашинасига чигит маҳсулоти ортилаётгани ички ишлар органлари ходимларининг диққатини тортди. Суриштирув давомида “Камаз” русумли автоуловда чигит маҳсулотини олиб кетаётган Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, "Меҳнатобод" ҚФЙда яшовчи, 1971 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик ҳамда пора бериш жиноятини содир этиб судланган А.А. чигитни Қашқадарё вилоятининг Косон туманига олиб кетаётганлигини маълум қилган.

Аммо ички ишлар органлари ходимлари ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатларни расмийлаштиришга киришганларида А.А. ҳужжатларни расмийлаштирмаслик ва юк машинасини чигит маҳсулоти билан бирга Ғаллаорол тумани ИИБ ҳудудидан чиқариб бериш эвазига Ғаллаорол тумани ИИБ ходими Ф.Ж.га 8 миллион сўм миқдорида пора сифатида таклиф қилди. Ходим фуқаронинг хатти-ҳаракатлари ноқонуний эканлиги тўғрисида бир неча марта огоҳлантирган.


Аммо А.А. фикридан қайтмаган. Натижада ички ишлар органи ходими Ф.Ж. мазкур ҳолат тўғрисида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбариятига билдирги орқали мурожаат қилди. Билдиргига асосан ўтказилган тезкор тадбирда А.А. ИИБ ходимига 6 миллион 950 минг сўм ҳамда 150 АҚШ долларини пора сифатида берган вақтда далилий ашёлар билан холислар иштирокида ушланди.

Айбланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81