my5
all

Коронавирус: Яна 30 нафар бемор

САЛОМАТЛИК 19.05.2020, 23:11
1091
Коронавирус: Яна 30 нафар бемор

2020 йил 19 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2855 (+30) нафарни ташкил қилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 24 нафари хориждан келиб, карантинга олинган шахслар орасидан қайд этилди (уларнинг 19 нафари 14 май куни чартер рейс билан Санкт-Петербургдан, 5 нафари 15 май куни Қозоғистондан келган).

Айни пайтда юртимизда 2338 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Айни пайтда мамлакатимизнинг 9 худудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларида 504 нафар бемор даволанмоқда. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7