my5
all

Чортоқ туманидаги каналдан оқиб кетаётган аёл кишининг жасади бўйича текширув бошланди

ЖАМИЯТ 20.05.2020, 16:12
779
Чортоқ туманидаги каналдан оқиб кетаётган аёл кишининг жасади бўйича текширув бошланди

Бугун ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чортоқ туманидан оқиб ўтувчи каналда аёл жинсига мансуб, деб гумон қилинаётган шахс оқиб кетганлиги тасвирланган видеоёзув тарқалди. 

Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани прокуратураси томонидан терговолди текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аёлнинг ўлими сабабини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.  Шахсини аниқлаш бўйича барча тезкор чоралар кўрилмоқда.

Текшириш натижалари бўйича батафсил маълумот берилади, дейилмоқда расмий баёнотда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81