my5

Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат берилгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

ЖАМИЯТ 20.05.2020, 17:01
4011
Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат берилгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат берилди” дея ёлғон хабар тарқала бошлади.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш  Давлат хизматлари агентлиги тизимига кирувчи ФҲДЁ бўлимлари ваколати доирасида бўлгани боис расман муносабат билдирди.

Унда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддасига кўра, кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, Оила кодексининг 16-моддасига асосан никоҳ тузишга лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорлари аббревиатураси халқчил тилда ВМҚ сифатида акс эттирилади. ПҚ дейилганда Президент қарори кўзда тутилади.

2020 йил 10 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан тарқалаётган хабарда кўрсатилган қарор қабул қилинмаган.

Маълумот тариқасида, Ўзбекистонда ҳозирги кунда демографик кўрсаткич билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Бир йилда ўртача 750-800 мингга яқин болалар туғилиши қайд этилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37