Жорий йилнинг 19 май куни соат 13:30 ларда, Бухоро вилояти, Қоракўл туманидан ўтган 4R-76 “Қоракўл-Янгибозор-Жиғачи” автомобиль йўлининг 7 км.да ҳайдовчи 1989 йилда туғилган М.Ж. (эркак) “Нексия” автомобилини тезлигини ошириб, олдинда кетаётган автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада қаршисидан келаётган ҳайдовчи 1981 йилда туғилган Н.Т. (эркак) бошқарувидаги “Ласетти” транспорт воситасининг олд қисмига урилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Нексия” русумли транспорт воситаси олди ўриндиғида ўтирган йўловчи 2001 й.т. З.Н. (қиз бола) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Автомобиль ҳайдовчиси М.Ж. ва йўловчиси 1979 й.т. С.А. (аёл) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






