my5
all

Алишер Усмонов Намангандаги 5 минг оилага 12,5 млрд сўмлик ёрдам ажратди

ИҚТИСОДИЁТ 21.05.2020, 18:36
590
Алишер Усмонов Намангандаги 5 минг оилага 12,5 млрд сўмлик ёрдам ажратди

Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Намангандаги 5 минг оилага 12,5 млрд сўмлик ёрдам ажратди. Бу ҳақда наманган ҳокимлиги матбуот котиби Азизбек Абдувалиев ўз телеграм каналида маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича тадбиркор Алишер Усмонов Наманган вилоятидаги қарийб 5 минг оилага жами 12,5 миллиард сўмлик молиявий кўмак кўрсатган. Наманган шаҳридаги 3000, Чуст туманидаги 1000, Наманган туманидаги 997 та хонадон йўқланган. Ўрганишлар давомида якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор оилалар танлаб олинган.  

Миллиардер томонидан ажратилган маблағ «Ўзмиллийбанк» пластик карталарига ўтказилиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, сектор вакиллари ва банк ходимлари томонидан мазкур оилалар вакилларига етказиб берилган.  

Жумладан, Наманган шаҳридаги “Ғишткўприк” маҳалласида 30 та оилага ичида 2,5 миллион сўм маблағи бўлган пластик карталар тарқатилган. Биргина шу маҳаллага кўрсатилган ёрдамнинг умумий суммаси 75 миллион сўмни ташкил этган. 

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов бироз аввал Андижон вилоятидаги 1000 та кам таъминланган оилага 2,5 милиард сўмлик молиявий ёрдам ажратган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81