АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади

'Ўзбекистонда 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади'ning rasmi

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан 2020 йил 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистонда 258 киши афв этилгани хабар қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар