my5

Энди “права”ни янада тезроқ алмаштириш мумкин бўлади

ЖАМИЯТ 22.05.2020, 09:00
1904
Энди “права”ни янада тезроқ алмаштириш мумкин бўлади

Эндиликда 20 та Давлат хизматлари марказлари орқали эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш хизмати жорий қилинган, дея хабар берди ДХА.

Бу албатта, фуқароларга керак бўлган ҳужжатни тез муддатда ва ортиқча оворагарчиликсиз олиш имконини беради.

Тез кунларда яна бир қулайлик ишга туширилиши кутилмоқда. Яъни, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини энди марказда фақатгина битта оператор эмас, балки электрон планшети мавжуд ва махсус дастурга уланган исталган оператор алмаштириб бериши мумкин бўлади. Яъни, Марказ ходими фуқарони расмга тушириш учун вақт сарфламасдан, уни паспортга туширилган суратлар базасидан олиши мумкин бўлади.

Бу эса айнан ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш хизмати учун ДХМга мурожаат қилганларнинг навбатини олдини олади.

Ҳозирча мазкур қулайликни ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун махсус ускуна мавжуд мамлакатимиз бўйлаб 20 та Давлат хизматлари марказларида жорий этиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари марказлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ходимга фақатгина паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон ҳамда давлат божи тўланганлигини ҳақида квитанция тақдим этилса кифоя.

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 % ни, яъни бугунги кунда 156 100 сўмни ташкил этади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37