my5
all

Президент Тошкентга қайтиб келди. Андижондаги 2 кунлик ташриф қисқа сатрларда...

ЖАМИЯТ 22.05.2020, 19:08
367
Президент Тошкентга қайтиб келди. Андижондаги 2 кунлик ташриф қисқа сатрларда...

Президент Шавкат Мирзиёев Андижонга икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Икки кунлик ташриф давомида:

Давлатимиз раҳбари етиб келиб, дастлаб Олтинкўл туманидаги “Кўҳна водий баҳори” фермер хўжалигида бўлди ҳамда  ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги “ВБМ Текстиль Груп” масъулияти чекланган жамият фаолияти билан танишди.

Андижон шаҳрида йигирмата 7 қаватли, иккита 16 қаватли уй барпо этилди. Президент ушбу мавзени бориб кўрди. 

Президент сафари чоғида Марҳамат туманидаги “Водий ҳамкор агрофирмаси” томонидан ташкил этилган қуёнчилик кластери билан ҳам танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига сафари чоғида «Замонавий қишлоқ» лойиҳаси тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида Digital City номли технопарк билан танишди.

Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди

Йиғилишда вилоятда янги корхоналар ташкил этиш ва иш ўринларини кўпайтириш чора-тадбирлари батафсил муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари Андижон вилояти аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Ташриф чоғида Президент Марҳамат тумани ҳокимини ишдан олди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81