my5
all

Бугун соғайганлар сафига яна 29 нафар киши қўшилди

САЛОМАТЛИК 22.05.2020, 20:30
568
Бугун соғайганлар сафига яна 29 нафар киши қўшилди

Бугун Наманган вилоятида яна 9, Андижон вилоятида 4, Самарқанд вилоятида 16, жами 29 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Шундай қилиб Наманган вилоятида COVID-19 дан фориғ бўлганлар сони 233, Андижон вилоятида 167, Самарқанд вилоятида эса 218 нафарга етди.

Бугун юртимизда 85 нафар фуқаро тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2492 нафарни ташкил этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7