my5
all

Путин Россия соғлиқни сақлаш вазирига коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёр туришни таъкидлади

ДУНЁ 22.05.2020, 20:48
396
Путин Россия соғлиқни сақлаш вазирига коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёр туришни таъкидлади

Кузда Россияда коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини башорат қилинмоқда. Президент Владимир Путин Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2020 йил октябрь-ноябрь ойларида эҳтимоли кутилаётган иккинчи коронавирус тўлқинига тайёр бўлишга чақирди. Бу ҳақда rbs.ru хабар берди.

Малакат президенти Соғлиқни сақлаш вазирлигига айни пайтда даволанаётган беморларни уйларига кузатгандан сўнг куз ойларида қўзғаши мумкин бўлган ҳолатга пухта тайёргарлик кўришни топширди.

 "Коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўришимиз кераклиги билан бир қаторда, биз ҳали-ҳануз яшаётган чекловлар режимидан аста-секин чиқиб кетиш ҳақида ўйлашимиз керак", деди Путин.

Эслатиб ўтамиз, 22 май кунги ҳолатга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 326 448 киши чалинди. Зарарланганлардан 99 825 киши шифо топган бўлса, 3 249 нафар бемор вафот этган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7