АсосийJamiyat

Тошкентда метро қурилишида яна тупроқ ўпирилиши билан боғлиқ хабарларга расмий изоҳ берилди

'Тошкентда метро қурилишида яна тупроқ ўпирилиши билан боғлиқ хабарларга расмий изоҳ берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Пойтахтимиздаги ер усти метроси эстакадаси таянчларининг яқин жойидаги ернинг ўпирилиш участкаси акс этган фотоларга расмий муносабат билдирилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик жамиятининг капитал қурилиш дирекцияси ушбу фактни ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни маълум қилади. Пойтахтимиздаги Шоҳсанам кўчасининг кираверишидаги ер ўпирилишининг сабабси ер остидаги диаметри 1200 мм бўлган сув қувурининг устига ўрнатилган П симон бетон плитасининг қўпорилиши бўлганлиги аниқланди. Тошкент шаҳридаги “Сувсоз” давлат унитар корхонаси вакилларининг сўзларига кўра, сув таъминоти ва коммуникацияларида ҳеч қандай шикаст йўқ. Эҳтимол, йўл қопламаси ва бетон плиталар ташқи катта босим (оғир юк машиналари)га дош беролмаган. Ҳодиса сабаблари тегишли хизматларнинг зиммасига юклатилган.

Ҳозирги таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, ушбу воқеанинг ҳалқали метро линиясига таъсири ҳақида ташвишланишга асос йўқ.
 

    Бошқа янгиликлар