my5

YouTube манбалари коронавирус тўғрисида ЖССТ хабарларига зид маълумотларни жойлашни тақиқлади

HI-TECH 22.05.2020, 21:31
192
YouTube манбалари коронавирус тўғрисида ЖССТ хабарларига зид маълумотларни жойлашни тақиқлади

YouTube расмий ахборот манбалари — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларининг коронавирус тўғрисидаги хабарларига зид бўлган маълумотлар акс этган материалларни жойлашни тақиқлади. Бу ҳақда АОКА телеграм каналида маълумот берилди.

Жумладан қуйидаги мавзулардаги ахборотларни тарқатиш тақиқлангани айтилмоқда:

муайян миллат ёки ирқ одамлари COVID-19 га қарши иммунитетга эга эканлиги тўғрисида;

халқ табобати билан даволанишга ва касал бўлганда тиббий ёрдам сўрамасликка оид чақириқлар;

нафас сиқилиши — организмда коронавирус борлигининг ишончли аломати экани тўғрисида;

коронавирус юқтириш эҳтимоли туфайли Осиё таомларини тановул қилмаслик ҳақида;

COVID-19 касаллиги 5G тармоғи орқали тарқалишдан келиб чиққани тўғрисида;

касаллик иссиқ иқлимли мамлакатларда тарқамаслиги ҳақида;

ижтимоий масофа ва изоляцияланиш вирус тарқалишини тўхтатиш бўйича самарали восита эмаслиги тўғрисидаги видеолар.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81