АсосийJamiyat

Фарғонада "ISUZU” юк машинаси велосипедни уриб кетди. Велосипедчи шифохонада вафот этди

'Фарғонада "ISUZU” юк машинаси велосипедни уриб кетди. Велосипедчи шифохонада вафот этди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида юк машинаси ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳодиса оқибатида велосипед бошқариб кетаётган фуқаро оғир тан жароҳати олиб вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа 18 май куни бўлиб ўтган. Яъни фуқаро Р.В. “ISUZU” русумли юк автомашинасини Янги бўстон МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, велосипедчи Қ.Т.ни уриб юборган. Қ.Т ушбу ЙТҲ оқибатида шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг, дейилади ИИБ хабарида.

    Бошқа янгиликлар