my5

Гарвард университети Қуръон оятларини адолатнинг энг буюк ифодаларидан бири сифатида тан олди

ДУНЁ 23.05.2020, 16:39
773
Гарвард университети Қуръон оятларини адолатнинг энг буюк ифодаларидан бири сифатида тан олди

Ҳуқуқ соҳасидаги энг нуфузли таълим муассасаларидан бири бўлган Гарвард юридик мактаби (Harvard Law School) муқаддас Қуръон оятларини кутубхонага кириш қисмига жойлаштириб қўйди ва уни тарихдаги адолатнинг энг буюк ифодаларидан бири сифатида тавсифлади, деб хабар бермоқда таржумон, thedeenshow.com сайтига асосланиб.

Факультетнинг асосий кириш қисмининг деворида энг яхши ибораларга бағишлаб, адолатни ифодаловчи «Ан-Ниса» («Аёллар») сурасининг 135-ояти осиб қўйилди:

«Эй иймон келтирганлар, адолат билан тургувчи ҳамда ўзларингнинг ёки ота-она ва қариндош-уруғларнинг зарарига бўлсада, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик бергувчи бўлинглар! У (яъни гувоҳлик берилувчи)бой бўладими, камбағал бўладими, ҳар иккисига ҳам Аллоҳнинг Ўзи (сизлардан кўра) яқинроқдир. Бас, адолат қилмасдан нафси ҳавога эргашиб кетманганлар. Агар тилларингни буриб (нотўғри гувоҳлик берсангизлар) ёки (гувоҳлик беришдан) бош тортсанглар, албатта Аллоҳ қилаётган амаллларингиздан хабардор бўлган зотдир”

Saudi Daily нашрининг маълумотларига кўра, Гарвардда таҳсил олаётган Саудия Арабистонидан келган талаба аввал ушбу оятга эътибор қаратади ва унинг фотосуратини ўзининг Твиттердаги саҳифасига жойлаштиради.

«Мен ушбу оятни тарихдаги адолатнинг энг буюк ифодаларидан бири деб таърифлаган ҳуқуқ факультети томонидан жойлаштирилганига эътибор бердим», деди Абдуллоҳ Жумма.

 

1817 йилда ташкил этилган Гарвард юридик мактаби АҚШдаги энг қадимги доимий фаолият юритиб келаётган ҳуқуқ мактабидир ва дунёдаги энг катта академик ҳуқуқ кутубхонаси жойлашган ҳудуд ҳисобланади. Унинг битирувчилари орасида АҚШ Президенти Барак Обама ва кўплаб нуфузли журналистлар, ёзувчилар, оммавий ахборот воситалари ва бизнес раҳбарлари, ҳатто профессионал спортчилар ҳам бор.

Кўргазманинг расмий веб-сайтида хабар берилишича, «Адолат сўзлари» кўргазмаси, инсониятнинг адолат ва қадр-қимматга бўлган оғишмасдан интилишлари қонун орқали эканлигидан далолат беради. Ушбу деворлардаги сўзлар, адолат ғоясининг мустаҳкамлиги ва ажралмаслигини тасдиқлайди.

Картинки по запросу

Ҳуқуқ мактаби томонидан яратилган бадиий иншоотда йигирмага яқин иқтибослар келтирилган. Бадиий иншоатининг кириш қисмидаги учта эътиборга сазовор экспонатлар – бу Авлиё Августин, Қуръони Карим ва Буюк хартиядан олинган иқтибослардир. Гарвард юридик мактабидагиларнинг фикрига кўра, ушбу иқтибослар адолат тушунчасининг ҳар доим ва барча маданиятларда универсал эканлигини акс эттиради.

Иқтибослар ўқитувчилар, ходимлар ва ҳуқуқшунослик факультети талабаларининг 150 дан ортиқ материаллари орасидан танлаб олинди. Юридик мактаб кутубхонаси кутубхоначилари ҳар бир таклифнинг тарихий ҳолати ва ҳақиқийлигини ўрганиб чиқдилар ва ушбу тадқиқотларни бадиий иншоатга ташриф буюрувчилар билан баҳам кўриш учун веб-сайт яратдилар.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° пасмурно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21