my5
all

Ўзбекистонга хорижда ишлаб чиқарилган машиналарни импорт қилиш ҳажми маълум қилинди

ЖАМИЯТ 23.05.2020, 17:03
574
Ўзбекистонга хорижда ишлаб чиқарилган машиналарни импорт қилиш ҳажми маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси январь-апрель ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 603,8 млн доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 310,7 доллар тўланган.

Шунингдек, автомобиллар, асосан йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 197,8 млн долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 424,0 млн доллар сарфланган.

Электр алоқаси, овозни ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналарига 201,1 млн доллар кетган бўлса, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 204,5 млн долларга тушган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7