АсосийЖамият

Яна уч вилоятдан 33 бемор тузалиб, жами соғайганлар 2565 нафарга етди

Юртимизнинг 3 ҳудудидан 33 бемор тузалиб, жами соғайганлар 2565 нафарга етди. Бу ҳақда Соғ...

'Яна уч вилоятдан 33 бемор тузалиб, жами соғайганлар 2565 нафарга етди'ning rasmi

Юртимизнинг 3 ҳудудидан 33 бемор тузалиб, жами соғайганлар 2565 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 12 нафар ҳамда Навоий вилоятида 8 нафар, жами 33 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда Тошкент шаҳрида тузалганлар 919 нафарга етди, даволанаётганлар эса 353 нафарни ташкил этмоқда. Самарқанд вилоятида соғайганлар 230 нафарга етиб, даволанаётганлар 94 нафар бўлиб турибди. Навоий вилоятида эса дарддан фориғ бўлганлар 10 нафарни, даволанаётган эса 78 нафарни ташкил этмоқда.

Аҳоли орасидан коронавирус инфекцияси аниқланаётган ҳолатлар ҳам айнан Навоий ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.

Шу боис, ушбу ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда беморларни самарали даволаш борасида қатъий чоралар кўрилмоқда.

Бугун тузалган 33 нафар бемор билан ҳисоблаганда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 2565 нафарга етгани айтилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистонда жами коронавирус аниқланганлар сони 3132 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 554 нафар бемор даволанишда давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар