my5

Навоийда инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пул маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

ЖИНОЯТ 30.05.2020, 18:49
821
Навоийда инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган  пул маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан коронавирус пандемияси даврида Молия вазирлигининг Навоий вилоятидаги инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пул маблағларини мақсадли сарфланиши ўрганилганда, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳолати аниқланган.

Хусусан, Навоий вилояти санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, жамғарма томонидан ажратилган 5 млрд сўм маблағларнинг бир қисмини талон-торож қилиш мақсадида, “Т.” ва “I-P.” МЧЖдан кимёвий дизенфекция воситалари ҳамда инфекцияга қарши тиббий ҳимоя воситаларини қиммат нархларда харид қилишиб, жами 222,3 млн сўмни растрата қилиш йўли талон-торож қилиб, давлат бюджетига жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти санитария ва эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахслари, “Т.” ва “I-P.” МЧЖ раҳбарлари 
ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-3° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79