АсосийJamiyat

"Фарҳод" бозори 1 июндан бошлаб 15 кунга ёпилиши ҳақида хабар тарқалди. Расмийлар аниқлик киритди

'"Фарҳод" бозори 1 июндан бошлаб 15 кунга ёпилиши ҳақида хабар тарқалди. Расмийлар аниқлик киритди'ning rasmi

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги гуруҳлардан бирида 2020 йилнинг 1 июнидан Тошкент шаҳридаги "Фарҳод" бозори 15 кунга ёпилиши тўғрисида хабар тарқалди.

Учтепа тумани ҳокимлиги ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори А.Ҳасанов таъкидлашича, бозор ҳудудида корорнавирус инфекциясидан зарарланиш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат аниқланмаган.

 Бозор белгиланган тартибда иш фаолиятини давом эттирмоқда.

    Бошқа янгиликлар