Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 33 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 14 нафар, жами 47 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 23 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги 2 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, улар орасида Тошкент ва Хоразм вилоятларидан 5 нафардан, Самарқанд вилоятидан 4 нафар, Фарғона вилоятидан 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Андижон, Қашқадарё, Наманган вилоятлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан фуқаро бор.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 8 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 57 ёшда, ёши кичиги 11 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент ва Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Хоразм вилоятларидан 1 нафардан.
Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида бугун соғайганлар – 1110 нафарга, юртимизда жами вирусни енгганлар 2837 нафарга етди.