Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:
Савол: Нега коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпаймоқда? Яна карантин жорий қилинадими?
Жавоб: Карантин чоралари юмшатилганидан сўнг кўпчилик карантин қоидаларига риоя қилмай қўйди. Ниқобларни ҳафталаб алмаштирмай, ижтимоий масофага риоя қилмай қўйишди.
Кенг аҳоли қатлами билан мулоқот бошланиб кетгани натижасида аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқлана бошланди.
Аслида карантин тадбирлари бекор қилингани ЙЎҚ!
Аҳоли орасида касалланиш суръати шу тарзда ошиб борса карантин тадбирлари яна-да кучайтирилиши мумкин.