Ушбу ҳафтада 9 та чартер қатнови амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш мақсадида, тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ жорий ҳафтада Uzbekistan airways авиакомпанияси томонидан Туркия, Россия Федерацияси, БАА ва Миср Араб Республикаси шаҳарларига жами 9 та қатнов амалга оширилмоқда.
1 – 7 июнь кунларига белгиланган чартер рейслар жадвали:
1 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент
2 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
3 июнь. Тошкент – Шаржа – Тошкент
3 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
4 июнь. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
5 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
6 июнь. Қоҳира – Тошкент – Қоҳира
6 июнь. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
7 июнь. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
Эслатиб ўтамиз, тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ 25-31 май кунлари амалга оширилган 8 та қатнов орқали Россия Федерацияси ва Туркиядан жами 2118 нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.