my5
Sevimli

Нобел мукофоти қўмитасида можаро

ДУНЁ 30.09.2015, 14:10
Нобел мукофоти қўмитасида можаро

Яқинда Нобел қўмитаси котиби Гейр Лундестад “Дунё котиби” номи остида  мемуар китобини сотувга чиқарди.  

Унда келтирилган айрим маълумотлар кенг жамоатчилик эътиборини тортди.  Лундестад ўз китобида сўнгги 25 йил ичида мукофот нима эвазига топширилаётгаини баён этди. Нобел мукофоти қўмитасининг таъкидлашича, у 50 йил ичида оммага ошкор этилиши мумкитн бўлмаган сирларни ўз китобида ошкор қилиб, қшмита қонун-қоидаларини қўпол равишда бузган.

Лундестад қўмитада 1990 йилдан 2015 йилгача фаолият юритган.  Чет эл ОАВларининг хабар беришича, Лундестад мукофотга тавсия этилган номзодларни саралаш йиғинларида иштирок этган, аммо овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган.  Қўмита собиқ ходими Лундестад ўз навбатида қўмита қонун-қоидаларини ҳурмат қилишини, аммо дунёга машҳур бу мукофот ҳақида инсонлар кўпроқ маълумотга эга бўлишларини исташини айтди. Бундан ташқари, китоб муаллифи нима сабабдан биронта Рим Папаси бу нуфузли мукофотга лойиқ деб топилмагани сабабини  ҳам ошкор этди. Унинг айтишича, қўмита ҳакамлар ҳайъати аъзоси Гуннар Стаалсетт  Рим папаларини ёқтирмаган, шу сабабли ҳам биронта Рим Папаси бу мукофотни олмаган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2° небольшая облачность
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37