my5
Sevimli

Гонконгнинг собиқ раҳбари коррупция иши бўйича судга чақирилди

ДУНЁ 05.10.2015, 15:03
Гонконгнинг собиқ раҳбари коррупция иши бўйича судга чақирилди

Гонконг маъмуриятининг собиқ раҳбари Доналд Тсанг ўзига қарши очилган коррупцияга оид тергов бўйича кўрсатма бериш учун судга чақирилган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда. “Охирги уч ярим йил мобайнида мен коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил комиссия билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилиб келдим. Менинг виждоним тоза. Суд ишни кўриб чиққанидан кейин мени оқлашига ишонаман”, — дейди Тсанг ўз баёнотида.
70 ёшли сиёсатчи ҳокимият тепасида ўтирган 2005—2012-йилларда ҳорижда дам олиш учун танишларининг хусусий самолётлари ва яхталари “хизмати”дан фойдаланган. Бундан ташқари, хитойлик магнатлардан бири қўшни Шенчжен шаҳридан имтиёзли ижара шарти асосида дабдабали саройлар совға қилган.
2012-йилда жамоатчиликка ошкор бўлган бу фактлар тўполонларга сабаб бўлган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-5° небольшой снег
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37