my5
Sevimli

Жаҳон банки қашшоқлик даражаси камаяётганини маълум қилди

ДУНЁ 05.10.2015, 15:31
Жаҳон банки қашшоқлик даражаси камаяётганини маълум қилди

2015-йилда қашшоқлик даражаси биринчи маротаба сайёра аҳолисининг 10 фоизидан камроғини ташкил этади. Бу ҳақда Жаҳон банки маърузасига таяниб, “РИА Новости”хабар бермоқда.
“Бу дунёдаги бугуннинг энг яхши хабари. Мазкур ма‘лумотлар қашшоқликнинг ўта оғир кўринишларига нуқта қўйган инсоният тарихидаги биринчи авлод бўлишимиздан дарак беради”, — дейди банк президенти Жим Ён Ким.
Жаҳон банки тахминларига қараганда, 702 миллион киши ёки эр юзи аҳолисининг 9,6 фоизи қашшоқликда яшамоқда. Уларнинг аксарияти Осиё ва Африка давлатлари ҳиссасига тўғри келади. 2012-йилда қашшоқлар сони 902 миллион киши (сайёра аҳолисининг 13 фоизи)ни ташкил этган. 1999-йилда бу рақам 29% дан иборат бўлган.
Жаҳон банки президентининг айтишича, ривожланаётган давлатлар иқтисодиётининг фаоллашуви ҳамда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилган сармояларнинг ошиши қашшоқлар сонининг камайишига сабаб бўлди
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2° небольшая облачность
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37