my5
Sevimli

Хитой жанубидаги «Мучжигэ» тўфони сабаб 6 киши ҳалок бўлди, 215 киши жароҳатланди

ДУНЁ 05.10.2015, 15:40
Хитой жанубидаги «Мучжигэ» тўфони сабаб 6 киши ҳалок бўлди, 215 киши жароҳатланди

Хитой жанубига ёпирилган «Мучжигэ» кучли тропик тўфони натижасида ҳалок бўлганлар сони 6, жароҳатланганлар сони эса 215 нафарга етди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси (CCTV) маълумотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Душанба, 10:00 (маҳаллий вақт билан) ҳолатига кўра, «Мучжигэ» тўфони натижасида 6 нафар киши ҳалок бўлган, 215 нафар одам эса яраланган. Ҳалок бўлганларнинг 3 нафари ва жароҳатланганларнинг 214 нафари Гуанчжоу шаҳрининг Паньюй уездидан. Қолганлар эса Фошань шаҳрининг Шуньдэ туманидан», — деб хабар қилади телеканал.

«Мучжигэ» тўфони 4 октябрь, якшанба куни кундузи Гуандун провинциясига етиб келган, кечқурун эса Гуанси-Чжуан мухтор туманигача борганди. Синьхуа агентлигининг маълум қилишича, тумандаги 870 минг киши фалокат остида қолган, 50 минг нафардан ортиқ киши эса кўчирилган эди. Табиий офат мамлакат қишлоқ хўжалиги ерлари ҳамда биноларига жиддий зарар етказган.

Эслатиб ўтамиз, Хитой жанубига «Мучжигэ» тропик тўфони яқинлашиб келаётгани муносабати билан ҳудудда хавфнинг «қизил» даражаси эълон қилинган эди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2° небольшая облачность
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37