my5
Sevimli

Флоридадаги ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, шундан 4 нафари болалар

ДУНЁ 06.10.2015, 16:12
Флоридадаги ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, шундан 4 нафари болалар

АҚШнинг жануби-шарқий штати бўлмиш Флоридада 6 октябрь куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Startribune нашрида айтилишича, уларнинг 4 нафари болалардир.

Ушбу ҳодиса штатнинг Гранд-Риж шаҳарчасидаги автотрассада юз берган.

Маълум қилинишича, 6 кишидан иборат оила кетаётган енгил машина йўлда мувозанатни йўқотган ва қарама-қарши йўналишдаги пикап билан тўқнашган.

Натижада, енгил машинадаги ота ва унинг 4 нафар фарзанди воқеа жойида ҳалок бўлган. Машина рулида бўлган она эса оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган.

Йўл полицияси маълумотларига кўра, машиналардагилардан ҳеч бири хавфсизлик белбоғларини тақмаганди.

Бу машина бориб тўқнашган пикапдаги 4 кишидан фақат бири жиддий жароҳат олган.

Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-5° снег
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37