АсосийDunyo

Тўфон туфайли Япония шимолида уч киши жабрланди

Япония шимолидаги Хоккайдо оролида 2015 йил ҳисобидан 23- бор содир бўлаётган тўфон сабабли уч киши жабрланди.

Маҳаллий ҳокимият префектурада истиқомат қилаётган 6 мингдан зиёд аҳолини эвакуация қилиш тўғрисида кўрсатма олди.

Шу билан бирга, JR Hokkaido темир йўл оператори маълумотларига кўра, умумий 170дан зиёд, жумладан, 24та тезюрар поезд қатнови бекор қилинди. Синтитосэ аэропорти маъмурияти эса 126та авиарейс тўхтатилганини маълум қилди.

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво туфайли минтақанинг турли ҳудудларидаги 105та бошланғич мактабда машғулотлар бекор қилинди. 

Айни пайтда тўфон Тинч океани томондан Хоккайдога яқинлашиб келмоқда. Шамол тезлиги сониясига 35,7 метрга етди. 9 октябрь тонгида ёғингарчилик миқдори 200 миллиметрга етиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар