“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда янги бизнес ва стартапларни қўллаб-қувватловчи “Unicorns” номли лойиҳани ишга туширмоқда. Лойиҳа Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил май ойида Андижон вилоятига ташрифи давомида киритилган таклиф асосида ташкил этилмоқда. Мазкур лойиҳа орқали истиқболли ёш стартапчиларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.
Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистондаги тадбиркорлик ва стартапларни ривожлантириш, ҳамда юртимиздаги илк яккашоҳ-стартапларни, яъни, 5 йил ичида $1 млрд ёки ундан зиёд фойда келтира оладиган стартапларни яратишдир.
Унинг дастлабки босқичини амалга ошириш учун 2 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган. Лойиҳага жорий йилнинг 10 июнь куни старт берилади. Асосий ишчи ҳудуд сифатида эса Андижон вилояти танланган. “Unicorns” лойиҳасида 35 ёшгача бўлган Андижон вилоятининг барча кўнгилли тадбиркорлари ва стартапчилари қатнашишлари мумкин.
Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот олиш учун, ташкилотчилар билан қуйидаги электрон почта манзили ёки +998909783692 телефон рақами орқали боғланишингизни сўраймиз:
Лойиҳанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
https://instagram.com/unicorns_uz
https://facebook.com/unicorns_uz
Лойиҳада иштирокчи сифатида https://unicorns.uz веб сайти орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.